Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасаларида таълим жараёнини ташкил этиш билан боғлиқ тизимни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Олий таълим муассасаларида таълим жараёнининг кредит-модуль тизими тўғрисида низом тасдиқланади.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
- республика олий таълим муассасаларида ўқув жараёнини босқичма-босқич кредит-модуль тизимига ўтказиш чораларини кўради;
- ўқув жараёнига кредит-модуль тизими жорий этилган бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларининг давлат таълим стандартлари, малака талаблари, ўқув режа ва фан дастурлари такомиллаштирилишини таъминлайди.
Олий таълим муассасаларининг илмий салоҳиятини ошириш, уларни юқори малакага эга бўлган профессор-ўқитувчилар билан таъминлаш мақсадида бирламчи харажатларни амалга оширгандан сўнг бўшаб қолаётган тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушган бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қуйидаги тадбирларни амалга ошириш тўғрисидаги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Республика олий таълим кенгашининг таклифларига розилик берилади:
а) олий таълим муассасаси кенгаши қарори асосида:
- олий таълим муассасасида 3 йил ишлаб бериш мажбуриятини белгиловчи шартномани расмийлаштирган ҳолда нуфузли хорижий олий таълим ва илмий муассасалари ёки ташкилотларда профессор-ўқитувчиларнинг стажировка ўташи ва малака ошириши;
- мазкур таълим муассасасида 5 йил ишлаб бериш мажбуриятини белгиловчи шартномани расмийлаштирган ҳолда профессор-ўқитувчиларни нуфузли хорижий олий таълим ва илмий муассасаларининг магистратура ҳамда докторантура дастурларида ўқитиш билан боғлиқ харажатларни амалга ошириш;
б) олий таълим муассасаси ҳузурида фаолият юритаётган юридик шахс бўлган таълим ва илмий-тадқиқот давлат муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, қурилиш, жорий ва капитал таъмирлаш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш ишлари учун зарур маблағлар ажратиш.
Белгилаб қўйилишича, олий таълим муассасаларининг академик мустақиллигини янада кенгайтириш мақсадида 2021 йил 1 январдан бошлаб:
- олий таълим муассасалари ҳузуридаги техникумларда ўқув машғулотларини олиб бораётган олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларининг меҳнатига соатбай ҳақ тўлаш олий таълим муассасалари талабаларига дарс ўтганлиги учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларида амалга оширилади;
- таълим жараёнини ташкил этишда ҳафталик ўқув кунлари олий таълим муассасалари томонидан мустақил белгиланади;
- олий таълим муассасаларида ташкил этиладиган якуний давлат аттестация комиссияси раислари тегишли олий таълим муассасаси ректори (филиал директори) буйруғи билан тасдиқланади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди