15:30 / 30.11.2020
4 885

Декабрь ойида қандай об-ҳаво кутилмоқда? «Ўзгидромет» маълумоти

Декабрь ойида қандай об-ҳаво кутилмоқда? «Ўзгидромет» маълумоти
Республика Гидрометеорология маркази бошланаётган декабрь ойида кутиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Декабрь қиш фаслининг биринчи ойи бўлса ҳам, лекин энг совуқ давр ҳисобланмайди.

Ой давомида совуқ ва иссиқ тўлқинлар одатда 1-2 марта кузатилади, яъни 1 ёки 2 та кучли совуқ ва 1 ёки 2 та ҳудди шундай иссиқлик тўлқинлари юзага келиши мумкин. Ҳаво сезиларли совиганда кўпинча декабрь ойларида минимал ҳарорат 11-16 даража савуққача тушади.

Илиқ ёки меъёрий декабрларда ҳарорат 0-5 даража совуқ бўлиши мумкин. Иссиқ тўлқинлар кузатилганда ҳавонинг максимал ҳарорати 14-19 даража илиққача, айрим ҳолатларда эса 22-27 даражагача кўтарилиши мумкин.

Дастлабки баҳоларга кўра бу йилги декабрь ҳарорат кўрсаткичлари бўйича ўртача кўп йиллик қийматларга яқин бўлиши кутилмоқда.

Ой давомида ҳароратнинг кечаси 0-5 даража совуқдан 2-7 даража илиққача, кундузи 0-5 даража илиқдан 10-15 даража илиққача ўзгариб туриши кутилмоқда. Республикамизнинг шимолида тунда 8-10 даража совуқ бўлиши мумкин. Ойнинг иккинчи ярмида эса 12-15 даража совуқ бўлиши мумкин.

Декабрда ёғингарчилик ёмғир қор кўринишида бўлади. Ўзбекистон бўйича ёғингарчиликли кунлар ўртача 5 кундан 13 кунгача ташкил қилиши мумкин. Бир кеча кундузда максимал ёғинлар миқдори суткалик меъёрдан анча кўп бўлиши мумкин. Охирги 10 йил ичида намгарчилик кўп бўлган декабрлар 2013, 2016, 2019 йилларда қайд этилган, Масалан, 2019 йил 22 декабрда максимал суткалик ёғинлар миқдори Тошкентда 34 мм ни ташкил қилган.

Бу йилги декабрда ойлик ёғинлар миқдори меъёр атрофида, айрим жойларда меъёрдан юқори, шимолда эса айрим жойларда меъёрдан паст бўлиши кутилмоқда (Тошкентда декабрь ойи учун ёғинлар 59 мм ни ташкил қилади). Ёғингарчилик ой давомида вақти-вақти билан кузатилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Декабрь ойида қандай об-ҳаво кутилмоқда? «Ўзгидромет» маълумоти