Шу кунларда мактабларда учта таътил ўрнига узайтирилган қишки таътилнинг жорий этилаётгани, биринчи ва сўнгги қўнғироқ кунларининг ўзгараётгани юзасидан кўплаб саволлар келиб тушмоқда. Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизмати мазкур таклиф Халқ таълими вазирлиги томонидан берилмаганлигини маълум қилди.
Қайд этилишича, мактаб таътилларини ўзгартириш бўйича таклифлар аввал ҳам билдирилган. Бироқ амалдаги давлат таълим стандартлари ўқувчиларнинг ўзлаштириш имконияти ва психологиясига мослаштирилган ҳолда ишлаб чиқилгани боис улар қабул қилинмаган. Узлуксиз 4-5 ой давомида таълим олиш, яъни қайсидир таътилни бекор қилиш эвазига бошқасининг узайтирилиши ўқувчиларнинг дарс машғулотларини ўзлаштиришларига салбий таъсир кўрсатади.
Ўқувчиларнинг таътил вақтлари, дарс машғулотлари давомийлиги амалдаги санитария меъёрлари асосида Вазирлар маҳкамасининг тегишли қарори билан тасдиқланган низомга мувофиқ белгиланган. Таътил вақтларини ўзгартириш бўйича билдирилаётган таклифларга жавобан мактабни иситишдан кўра совитишга кўпроқ энергия ресурслари талаб этилиши маълум қилинди.
Жорий йилда 27 декабрь санаси якшанба кунига тўғри келганлиги сабабли иккинчи чоракнинг сўнгги ўқиш куни, яъни қишки таътил бошланғич синфларда 25 декабрь (жума), юқори синфларга 26 декабрь (шанба) кунидан бошланади, дейилади хабарда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»