3 062
Ўзбекистонда Россияга борадиган меҳнат мигрантлари «Sputnik V» вакцинаси билан эмланади
Фото: Россия саноат ва савдо вазирлиги
Ўзбекистон Россияга борадиган меҳнат мигрантларини коронавирусга қарши эмлаш учун «Sputnik V» вакцинасидан 1 миллион доза буюртма берди. «Интерфакс»нинг хабар беришича, бу ҳақда 21 декабрь куни Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденев маълум қилди.
«Россияга ишлашга кетаётган меҳнат мигрантларини эмлаш учун коронавирусга қарши ‘Sputnik V’ вакцинасининг 1 миллион дозасини етказиб бериш тўғрисида битим имзоланди», — деган Тюрденев 21 декабрь куни ўтказилган матбуот анжуманида.
Шунингдек, келгуси йили Россиядан COVID-19 га қарши иккинчи «ЭпиВакКорона» вакцинасини харид қилиш учун шартнома тузиш кутилаётганини маълум қилган.
Декабрь ойи бошларида Россия саноат ва савдо вазири Денис Мантуров Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказиш ва мамлакат ҳудудида вакциналар ишлаб чиқариш саноатини ишга тушириш учун зарур бўлган коронавирусга қарши «Sputnik V» вакцинасининг 100 та дозасини шахсан ўзи Тошкентга олиб келган эди.
Ноябрь охирида эса соғлиқни сақлаш вазири 2020 йил охири ёки 2021 йил бошларида Ўзбекистон «Sputnik V» вакцинасининг клиник синовларига киришишни мўлжаллаётганини маълум қилганди.
Ўзбекистонда 2021 йилнинг июнига қадар 60 фоизгача аҳолини коронавирусга қарши эмлаш режалаштирилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди