Республика Гидрометеорология маркази дам олиш кунларида кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Бугун Ўзбекистон ҳудудларига Эрон ҳудудларидан илиқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши бошланди. Кўпчилик вилоятларда ёмғир ёғади. Республикамизнинг шимолий ва жануби-шарқий ҳудудларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради.
Ҳаво ҳарорати ниҳоят декабрь ойининг охиридаги ўртача кўп йиллик қийматларга яиқнлашади ва 7-10° илиқни ташкил этади.
Эртага республика ҳудудларига жанубий циклон кириши бошланади, сўнгра Урал ҳудудларидан совуқ антициклон кириб келади.
Республика бўйича ёмғир ёғади, кечга томон қорга айланиши мумкин, фақат республика шимолида ва шимолий ҳудудларнинг чеккасида ёғингарчилик кутилмайди
Якшанба куни ёғингарчилик бўлади, у совуқ фонда қор кўринишида давом этади. Республиканинг тоғли ҳудудларида баъзи жойларда кучли қор ёғиши мумкин, қор кўчиши хавфи сақланиб туради.
Дам олиш кунлари ҳарорат пасаяди ва якшанба куни 3° совуқ-2° илиқ атрофида бўлади.Бу даврда кечаси ва эрталаб республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши мумкин.
Бугун ва эртага республиканинг айрим ҳудудларида шамол 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди