20:23 / 27.12.2020
3 504

«Ўзгидромет» 28 декабрь куни қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди

«Ўзгидромет» 28 декабрь куни қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди
«Ўзгидромет» 28 декабрь, душанба куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3—8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2—4 даража совуқ, кундузи 0—2 даража совуқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 14—19 даража совуқ, кундузи 0—5 даража совуқ бўлади.

Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5—10 даража совуқ, кундузи 0—5 даража совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2—7 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ—2 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Самарқанд, Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2—7 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ—3 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2—7 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ—3 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бир оз қор ёғиши мумкин. Туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 3 даража совуқ—2 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғади, туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8—13 даража совуқ, кундузи 3—8 даража совуқ бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » «Ўзгидромет» 28 декабрь куни қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди