14:43 / 04.02.2021
2 621

5 февралда қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди

5 февралда қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди
«Ўзгидромет» 5 февраль, жума куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Унга кўра Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3—8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2—4 даража илиқ, кундузи 15—17 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0—5 даража илиқ, кундузи 10—15 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2—7 даража илиқ, кундузи 13—18 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0—5 даража илиқ, кундузи 12—17 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2—7 даража илиқ, кундузи 15—20 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5—10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ—3 даража илиқ, кундузи 10—15 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол шарқдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0—5 даража совуқ, кундузи 5—10 даража илиқ бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » 5 февралда қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди