Бугун Республика Гидрометеорология хизмати Ўзбекистонда об-ҳаво кескин совушидан огоҳлантирганди.
Ушбу совуқ ой аввалидаги илиқ ҳарорат сабаб уйғонаётган табиатга қанчалар таъсир қилиши муҳимдир.
Февраль ойининг иккинчи ўн кунлигида ғайритабиий юқори ҳаво ҳарорати ҳисобига мевали дарахтлар, тут ва токнинг баҳорги вегетацияси ўртача кўп йиллик кўрсаткичлардан 2,5-3 ҳафта эрта бошланди.
Ўн кунликнинг биринчи ярмида республика ҳудудининг катта қисмида мевали дарахтларда ялпи куртакларини бўртиши ва очилиши бошланди; ўн кунликнинг охирига келиб, эрта гуллайдиган мевали дарахтларни гуллаши бошланди. Республиканинг жанубида эрта гуллайдиган мевали дарахтларнинг гуллаши февраль ойининг биринчи ўн кунлигида бошланиб, иккинчи ўн кунликнинг охирига келиб, гуллаш ялпи бўлди.
25-27 февралда кутилаётган совуқлар мевали дарахтларнинг ёзилган куртаклари ва гулларига зарар етказади, дейилади «Ўзгидромет» маълумотида. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Ҳафта охирида об-ҳаво кескин ўзгариши кутилмоқда

«Ўзгидромет»: Ҳафта давомида ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади

«Ўзгидромет» шу ҳафта кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот берди

Бу йил баҳорда қандай об-ҳаво кутилмоқда?

«Ўзгидромет» дам олиш кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

Март ойида Ўзбекистонда қор ёғадими?