15:00 / 23.02.2021
3 004

24 феврал куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ҳарорат 18 даража совуқ бўлади

24 феврал куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ҳарорат 18 даража совуқ бўлади
Тошкент шаҳри. Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир қорга айланади) бўлади. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 3-5 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 17-22 даража, кундузи 10-15 даража совуқ; Устюртда кечаси 20-25 даража, кундузи 13-18 даража совуқ бўлади.

Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 5-10 даража совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, баъзида эса 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, баъзида эса 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, баъзида эса 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.

Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, баъзида эса 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7 даража, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, баъзида эса 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5 даража, кундузи 6-11 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Қор кўчиши хавфи бор. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, баъзида эса 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » 24 феврал куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ҳарорат 18 даража совуқ бўлади