Ушбу ҳафтанинг иш кунлари охирида Ўзбекистон ҳудуди Россиянинг Европа ҳудуди орқали кириб келган жуда совуқ ҳаво массалари таъсири остида бўлди.
«Ўзгидромет» хабарида айтилишича, кечаси ва эрталаб ҳаво ҳарорати 10-12 даража совуққача пасайди. Қорақалпоғистонда 20-22 даража совуқ, Устюртда 23-25 даража совуқ бўлди. Кундуз кунлари ҳарорат 4-6 даража совуқдан юқорига кўтарилмади, шимолда ҳарорат 8-10 даража совуқ атрофида бўлди. Бундай ҳарорат меъёрий қийматлардан 12-17 даражага паст бўлди.
Бугундан бошлаб совуқ ҳаво массалари республика ҳудудидан чиқишни бошлади. Унинг ўрнига Туркманистон ҳудудларидан илиқ ҳаво массалари кириб келмоқда.
Дам олиш кунлари ҳавонинг илиши давом этади. Якшанба кунига келиб, кечаси 3-5 даража совуққача кучсизланади, кундуз кунлари эса 7-12 даража илиққача кўтарилади. Аммо бу февраль ойининг охиридаги иқлиåмий меъёрлардан бироз пастроқдир.
Республика ҳудудининг кўп қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ва республиканинг тоғли ҳудудларида баъзи жойларда бироз қор ёғади.
Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи сақланиб туради.
Манба: Kun.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди