
Ўзбекистонда 19 март ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 81 221 кишига етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ўтган бир сутка ичида мамлакатда яна 126 кишида COVID-19 тасдиқланган, уларнинг 106 нафари — Тошкент шаҳрида. Шунингдек, пойтахтда 62 нафар бемор соғайган бўлиб, ҳозирга қадар республика бўйлаб коронавирусдан тузалганлар сони 79 708 кишини ташкил этмоқда (98 фоиз).
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 891 нафар бемордан 141 нафари оғир, 23 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Эслатиб ўтамиз, 14 март куни Ўзбекистонда декабрдан бери биринчи марта бир кунда 111 кишида, 16 март куни эса бир сутка ичида 115 кишида, 18 март куни 124 кишида коронавирус аниқланган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар