
Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи орқали Кавказ ҳудудлари устида шаклланган нам ва деярли салқин ҳаво массалари кириб келди ва бугун кун давомида шамол ҳамда ёғингарчиликлар кузатилди.
«Ўзгидромет» хабарига кўра, эртага, 21 март куни Фарғона водийсида момақалдироқ билан ёмғир ёғади.
Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
Фақат Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Тошкент вилоятида эса ёмғир фақат кечаси ва эрталаб кузатилиши эҳтимоли бор.
Ҳаво ҳарорати 21 март куни 15-20 даража илиқ бўлади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар