Фото: «Домашний очаг»
Кўпинча рационга жуда кенг тарқалган ҳамда ўта фойдали лавлаги сабзавотини қўшиш унутиб қўйилади. Фақатгина байрам кунларида лавлагили салат истеъмол қилиш эса урфга айланган. Аммо ушбу сабзавот соғлиқ учун шунчалар фойдалики, ҳаттоки дастурхондаги кўплаб қимматбаҳо таомларнинг ўрнини босиши мумкин.
Қон босимини туширади
Одатда инсон ёши ўтган сайин қон босими ошишидан шикоят қилади. Бунинг олдини олишнинг энг оддий усули эса янги сиқилган лавлаги шарбатини ичишдир. Олимларнинг унинг таъсирини сабзавот таркибидаги нитратларнинг кўплиги билан изоҳлайди, улар азот оксидига айланади ва қон томирларини кенгайтириб, босимни бир неча даражага пасайтиради. Албатта, шифокор буюрган махсус таблеткаларни лавлаги билан алмаштириш мумкин эмас, ушбу усул профилактика чораси сифатидагина ишлатилиши мумкин.
Микрофлорани меъёрлаштиради
Лавлаги таркибида табиий шакар миқдори юқори бўлиб, у ичакларда мавжуд микрофлора учун озуқа манбайи ҳисобланади. Шунингдек, лавлаги кўплаб клетчаткага бой бўлиб, у ичаклардаги кераксиз ёғ ва токсинларни чиқариб ташлашга ёрдам беради ҳамда организмни тозалайди.
Энергия манбайи
Сабзавотда ўсимлик оқсили ҳам мавжуд бўлиб, у ўз навбатида мушаклар мустаҳкамлиги ҳамда эластилиги учун жавобгардир. Мушаклар массасини йўқотган иноснлар унинг ўрнини тўлдириши учун етарлли миқдорда ўсимлик оқсилини истеъмол қилиши зарур.
Атеросклероз билан курашади
Лавлаги таркиби магнийга бой бўлиб, у атеросклерознинг олдини олишда ҳамда асаб тизимини меъёрлаштиришда самарали эканлиги исботланган. Қон-томирларга яхши таъсир ўтказишининг яна бир сабаби эса унинг таркибида органик кислотанинг кўплигидир. Бу эса қонда тромблар ҳосил бўлишига тўсқинлик қилади.
Депрессиянинг олдини олади
Шунингдек, сабзавот таркибидаги магний ва Б витаминлари депрессия ривожланиш эҳтимолини камайтиришга ёрдам беради. Асаб тизимини мустаҳкамлайди. Агар организмда Б витамин етарли даражада бўлса, асабийлашиш, чарчоқ йўқолади ва уйқу меъёрига келади. Тадқиқотчилар лавлаги ва кўкатни биргаликда истеъмол қилишни депрессия хавфи камайиши билан боғлайди. Чунки улар таркибидаги табиий шакар ичакдаги фойдали бактерияларни озқилантиради. Мияга фойдали таъсир ўтказадиган гормонлар ва нейромедиаторларнинг пайдо бўлишида иштирок этади.
Кўриш қобилиятини сақлашга ёрдам беради
Ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, лавлаги таркибидаги нитратлар нафақат юқори қон босимига қарши курашади, балки ёш билан боғлиқ кўриш қобилиятини сақлашга ҳам ёрдам беради. Кўзнинг равшан кўриши учун иложи борча лавлаги сабзавотидан истеъмол қилиш тавсия этилади.
Қон босимини пасайтириш ва атеросклерознинг олдини олиш учун фойдали бўлган витамин ва антиоксидантлар кўп миқдорда хом лавлаги ва унинг шарбати таркибида мавжуд. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди