Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Зангиота юқумли касалликлар шифохонасига 14 март куни коронавирус ташхиси билан олиб келинган 99 ёшли Т. Т. касалликдан соғайди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, беморда ўтказилган ПЗР тести натижалари мусбат чиққан, рентген текширувларида икки томонлама гидроторакс суюқлик аниқланган.
«Даволаш жараёнида торакал жарроҳлик йўли билан беморнинг ўпкасидан 10 кун давомида 4 марта, жами 2 литр суюқлик олинди. Бемор кичик операциядан ҳам муваффақиятли чиқди, икки ҳафта давомида интенсив даво муолажалари ўтказилди. Шу тарзда беморнинг аҳволи ижобий томонга ўзгара бошлади. Ниҳоят, муолажалардан сўнг олинган ПЗР тести манфий натижани кўрсатди», — дейди шифохонанинг реанимация бўлими мудири Доно Жўламанова.
Бундан ташқари, беморда ҳамроҳ касалликлар ҳам мавжуд бўлган. Бемордаги юрак етишмовчилиги асоратлари ҳам тезда бартараф этилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”