date
views 2 495

28—29 март кунлари Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларига қор ёғиши кутилмоқда

28—29 март кунлари Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларига қор ёғиши кутилмоқда
«Ўзгидромет» 28—29 март кунлари Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи орқали Кавказ ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келишини маълум қилди.

Маълум қилинишича, 28—29 март кунлари республика ҳудуди бўйлаб ёмғир ёғиб, тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади.

28—29 март кунлари республика ҳудудларида шамолнинг тезлиги 17-22 метр/секундгача кучайиши кутилмоқда, баъзи жойларда 23—28 метр/секундгача етиши мумкин. 29 мартда ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 6-11 даражагача илиқ бўлади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » 28—29 март кунлари Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларига қор ёғиши кутилмоқда