Гидрометеорология хизмати бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумотини тақдим этди. Унга кўра дам олиш кунлари ёғган кучли ёмғирлар бугун эрталаб Ўзбекистон ҳудудидан чекинди. Кўпчилик вилоятларда бугунги кунни ўзида ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилди. Тошкент, Жиззах, Сирдарё вилоятлари ва Фарғона водийсининг айрим жойларида бир оз ёмғир ёғиб ўтди.
Фақат Фарғона водийсининг баъзи ҳудудларида шамолнинг тезлиги 23-28 м/с гача кучайиши мумкин.
Кундузи ҳаво ҳарорати 6-11 даража илиқ атрофида бўлади.
Кейинги кунларда республиканинг чекка шимолий ҳудудларига Қозоғистон ҳудудидан бироз нам ва нисбатан совуқ ҳаво массалари кира бошлайди. Тошкент вилояти ва Фарғона водийсида 30-31 март ва 1 апрель кунлари баъзи жойларда нисбатан беқарор об-ҳаво кутилмоқда, қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Фақат 31 март куни Жиззах ва Сирдарё вилоятларида кучсиз ёмғир ёғиши мумкин.
Жума куни кам булутли ва қуруқ об-ҳаво бутун республика ҳудудини эгаллайди.
Март ойининг сўнгги кунларида ва апрель ойининг биринчи кунларида ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даража илиқ атрофида бўлади. 30-31 март ва 1 апрель куни кундузи ҳаво ҳарорати бироз салқин бўлиб, 7-10 даража илиқ атрофида бўлади.
2 апрелда илиқ ҳаво массалари кириб келади ва кундузи ҳарорат 14-17 даража илиққача кўтарилади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”