12:06 / 04.04.2021
1 830

Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмланганлар сони 24 мингга яқинлашди

Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмланганлар сони 24 мингга яқинлашди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда уч кунда 23 минг 780 киши коронавирусга қарши эмлангани ҳақида маълумот берди.

«Вакцинациянинг учинчи кунида Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларида жами 9551 нафар фуқаро эмланди.

Вакцина олганларнинг 3441 нафарини 65 ёшдан юқори фуқаролар ва 6110 нафарини тиббиёт ходимлари ташкил қилди
», дейилади ССВ матбуот хизмати хабарида.

3 апрель кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни Тошкент шаҳри (2105 нафар), Наманган вилояти (1189 нафар), Бухоро вилояти (1166 нафар), Андижон вилояти (1083 нафар) ва Тошкент вилояти (844 нафар) банд қилди.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 1 апрель куни 5018 нафар, 2 апрель куни 9211 нафар фуқаро эмланган эди. Шу тариқа, мамлакатда вакцина қабул қилганлар сони 23 минг 780 кишига етди.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Ўзбекистон аҳолиси COVAX дастури доирасида бепул тақдим этилган AstraZeneca вакцинаси (660 минг доза) ҳамда Хитойда ишлаб чиқарилган ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси (1 миллион доза) билан эмланмоқда.

COVAX дастури доирасида жорий йилнинг май-июн ойларида 2 млн доза AstraZeneca, апрел-июн ойларида эса 3,5 млн доза ZF-UZ-VAK2001 вакциналарини Ўзбекистонга олиб келиш режалаштирилган.

Шунингдек, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан Россия Федерациясидан 1 миллион доза Спутник V вакцинаси харид қилиш юзасидан шартнома имзоланмоқда.

Шу билан бирга, айни пайтда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан яна қўшимча AstraZeneca вакцинасини харид қилиш юзасидан музокаралар олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмланганлар сони 24 мингга яқинлашди