22:11 / 09.04.2021
4 064

«Бозорларда ёғ учун турнақатор навбатлар»га изоҳ берилди

«Бозорларда ёғ учун турнақатор навбатлар»га изоҳ берилди
Ижтимоий тармоқларда «Бозорларда ёғ учун яна турнақатор навбатлар пайдо бўлмоқда» деб номланган хабарлар тарқалган эди.
Хусусан, жорий йилнинг март-апрель ойларида кунгабоқар ва пахта ёғлари нархлари кескин ошганлиги қизғин муҳокама қилинмоқда.

Қайд этилишича, Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан ички бозорда ўсимлик ёғи маҳсулотлари нархлари ўзгариши таҳлил қилиб борилмоқда.

Санитария қоида ва меъёрларига мувофиқ республика бўйича йилига 300 минг тоннадан ортиқ ўсимлик ёғи талаб этилади.
2020 йилда аҳоли истеъмоли учун 450 минг тоннадан зиёд ўсимлик ёғи муомалага чиқарилган бўлиб, шундан ярмидан ортиқроғи импорт қилинган.

Ички бозорларда нархлар кескин ўсишига биринчи навбатда ташқи жаҳон бозорларида нархлар ошиши ва ўтган ҳосил йилида етиштириш ҳажмлари нисбатан камроқ бўлиши муносабати билан асосий етказиб берувчилардан бўлган қўшни давлатларда кунгабоқар ёғи ва уруғи экспортига юқори божхона божлари белгиланиши тартиби муддати узайтирилиши ҳам таъсир этди.

Ўз навбатида, импорт асосида олиб келинадиган кунгабоқар ёғи ва уруғи нархларининг ошиши маҳаллий пахта ёғи нархларига ҳам бевосита ўз таъсирини кўрсатди.

Шу билан бирга, маҳсулотга бўлган талабни қондириш учун ички бозорда таклиф етарли даражада эканлиги ҳам маълум бўлди.

Юқоридагиларга асосан, ички бозорда ўсимлик ёғи нархларини барқарорлаштириш мақсадида барча мутасадди вазирлик ва идоралар биргаликда барча зарур чораларни кўраётганлиги маълум қилинади, дейилади Монополияга қарши курашиш қўмитаси матбуот хизмати хабарида.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » «Бозорларда ёғ учун турнақатор навбатлар»га изоҳ берилди