
Гидрометеорология хизмати ушбу ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Ҳафтанинг биринчи ярмида Ўзбекистон ҳудуди бўйича об-ҳаво шароитини маркази Қозоғистоннинг жанубий ҳудудлари устида жойлашган юқори циклон белгилайди.
Кутилаётган кеча-кундузда республика бўйича қуруқ ва асосан кам булутли об-ҳаво сақланиб туради, фақат Фарғона водийси вилоятларида кеча-кундуз давомида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин, сешанба куни Сурхондарё вилоятида момақалдироқ билан бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ушбу кунларда ҳаво ҳарорати кечалари 5-10° илиқни, кундуз кунлари 17-22° илиқни ташкил этади.
Чоршанба куни (14 апрель) республиканинг марказий ҳудудларида беқарор об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари бўйича баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди.
Ҳаво ҳарорати кечаси 7-12° илиқ, кундузи 20-25° илиқ атрофида бўлади.
Ҳафтанинг иккинчи ярмида республиканинг барча ҳудудларида ҳаво ҳарорати ҳафтанинг бошига нисбатан кечалари 9-14° илиқ, кундуз куни 22-27° илиқ бўлган бироз юқори, асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
Ушбу кунларда Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида 2000 м дан юқорида қор кўчиши хавфи бор. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар