Ўзбекистонда 16 апрель куни ёғингарчилик кутилмайди, ҳаво ҳарорати 22-27 даража илиқ атрофида бўлиши кутилмоқда. Кейинги 3 кун ичида республика бўйича апрель ойи ўртаси учун меъёрий қийматларга яқин бўлган ҳаво ҳарорати билан илиқ ва асосан қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, деб хабар бермоқда «Ўзгидромет».
Қайд этилишича, республика ҳудудининг кўп қисмида 17—18 апрель кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Фақат 18 апрель, якшанба куни Фарғона водийси вилоятларида, шунингдек, республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида, 19 апрель, душанба куни эса республика шимолида баъзи жойларда ёмғир ёғиши момақалдироқ бўлиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати 16—19 апрелда кечалари 9-14 даража илиқ, кундуз кунлари 22-27 даража илиқ атрофида бўлади.
Дам олиш кунлари Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида 2000 метрдан юқорида қор кўчиши хавфи бор.
20 апрелда Ўзбекистон ҳудудига шимоли-ғарбий оқим билан Россия ҳудудларидан совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши бошланади. 20—21 апрелда кўпгина вилоятларда (республиканинг шимолидан ташқари) ёмғир ёғади, шамолнинг кучайиши кутилмоқда. Ҳафтанинг ўртасига келиб, ҳарорат 10-12 даражага пасаяди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”