Ўзбекистон илк бор Американинг U.S. News & World Report журнали томонидан тузилувчи дунёнинг энг яхши мамлакатлари рейтингидан ўрин олди. Бу ҳақда «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати маълум қилди.
Рейтинг тўртта ҳудуддан 17 мингдан зиёд киши ўртасида ўтказилган сўровномага асосланган. Улар дунёнинг 78 та мамлакатини 76 хил кўрсаткич бўйича баҳолаган.
Ўзбекистон сўров якунида 100 баллдан 3,4 балл тўплаган ва 78 та давлат ичида 73-ўринни эгаллаган. Рейтингдан МДҲ мамлакатларининг яна 5 давлати — Россия (24-ўрин), Озарбайжон (66-ўрин), Украина (71-ўрин), Қозоғистон (72-ўрин), Беларусь (75-ўрин) жой олган.
Энг яхши мамлакатлар ўнталигига Канада, Япония, Германия, Швейцария, Австралия, АҚШ, Янги Зеландия, Буюк Британия, Швеция, Нидерландия кирди. Канада турмуш даражаси ва ижтимоий мақсадлар кўрсаткичи бўйича 1-ўринни эгаллаган.
Экспертлар мамлакатни одамлар ривожланиши ва ўсиши мумкин бўлган барқарор, хавфсиз, очиқ, адолатли ва тенг ҳуқуқли жамият деб ҳисоблайди. Рейтингда, шунингдек, ижтимоий адолат даражаси, ирқий тенглик ва ўз фаолиятини бошлаш имкониятлари ҳам ҳисобга олинган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”