17 977
Ўзбекистонда 7 июль куни 46 даражагача иссиқ бўлиб, чангли бўрон кузатилиши мумкин
«Ўзгидромет» 7 июль, чоршанба куни қандай об-ҳаво кузатилишини маълум қилди. Унга кўра:
Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 25-27 даража, кундузи 41-43 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикасида бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучаяди, Устюртда баъзида 23-28 метр/секундгача чангли бўрон билан кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 24-29 даража, кундузи 40-45 даража бўлади.
Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда чангли бўрон билан 17-22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 24-29 даража, кундузи 41-46 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда чангли бўрон билан 17-22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 24-29 даража, кундузи 41-46 даража бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда чангли бўрон билан 17-22 метр/секундгача кушайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22-27 даража, кундузи 38-43 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда чангли бўрон билан 17-22 метр/секундгача кусҳайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 25-30 даража, кундузи 41-46 даража бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22-27 даража, кундузи 38-43 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 16-21 даража, кундузи 30-35 даража бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 6—8 июль кунлари Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво массаларининг кириб келиши туфайли жазирама иссиқ кучайиши кутилаётгани, ушбу кунларда ҳаво ҳарорати иқлимий меъёрлардан 5-8 даражага юқори бўлиши маълум қилинганди. Бу Ўрта Осиё ҳудудлари устида термик депрессия кузатилиши ҳисобига юз беради. 9 июль, жума кунидан бошлаб республика ҳудудига Волга бўйи ҳудудларидан деярли салқин ҳаво массалари кириб келиши бошланади ва иссиқ аста-секин пасайишни бошлайди.
Президент Администрацияси ҳукумат ва вилоят ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари раҳбарларига ҳаво ҳарорати кескин кўтарилиши оқибатида юзага келадиган нохуш ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида шошилинч тарзда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирларни юборган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”