12:48 / 24.07.2021
2 509

25 июл куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти


Гидрометеорология хизмати маркази эртага, 25 июл куни қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди. Унга кўра:

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади, кечга томон 10-12 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 24-26 даража, кундузи 42-44 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с кучаяди, баъзида чангли бўрон билан 25-30 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22-27 даража, кундузи 38-43 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с кучаяди, баъзида чангли бўрон билан 25-30 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 25-30 даража, кундузи 39-44 даража, баъзи жойларда 46 даража иссиққача бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с кучаяди, баъзида чангли бўрон билан 25-30 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22-27 даража, кундузи 39-44 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с кучаяди, баъзида чангли бўрон билан 25-30 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 25-30 даража, кундузи 39-44 даража, баъзи жойларда 46 даража иссиққача бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с кучаяди, баъзида чангли бўрон билан 25-30 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22-27 даража, кундузи 36-41 даража иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с кучаяди, баъзида чангли бўрон билан 25-30 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 14-19 даража илиқ, кундузи 28-33 даража иссиқ бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » 25 июл куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти