1 916
Ўзбекистонда бир кунда 789 кишида коронавирус аниқланди — бу пандемия бошидан бери қайд этилган мутлақ антирекорд
Ўзбекистонда 26 июль куни 789 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилди — бу мамлакатда пандемия бошланганидан буён кунлик касалланиш бўйича 2021 йилнинг энг юқори кўрсаткичидир. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборотига кўра, мамлакатда пандемия бошидан бери коронавирусга чалингани расман тасдиқланган шахслар сони 125 784 нафарга етган.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 75 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 23 нафари Андижон вилоятида,
- 16 нафари Бухоро вилоятида,
- 79 нафари Жиззах вилоятида,
- 25 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 16 нафари Навоий вилоятида,
- 32 нафари Наманган вилоятида,
- 78 нафари Самарқанд вилоятида,
- 25 нафари Сирдарё вилоятида,
- 89 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 72 нафари Фарғона вилоятида,
- 42 нафари Хоразм вилоятида,
- 105 нафари Тошкент вилоятида,
- 112 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Бундан ташқари, 26 июлда кун давомида 521 кишида пневмония аниқланди (таққослаш учун, 25 июль куни 482 кишида, 24 июль куни 494 кишида, 25 июль куни 507 кишида (йил антирекорди) пневмония тасдиқланган эди).
Шунингдек, 26 июлда кун давомида Қорақалпоғистонда 92 нафар, Андижонда 98 нафар, Бухорода 33 нафар, Жиззахда 104 нафар, Қашқадарёда 22 нафар, Навоийда 10 нафар, Наманганда 20 нафар, Самарқандда 120 нафар, Сирдарёда 28 нафар, Сурхондарёда 72 нафар, Фарғонада 65 нафар, Хоразм 40 нафар, Тошкент вилоятида 61 нафар, Тошкент шаҳрида 106 нафар бемор — мамлакат бўйича жами 871 нафар бемор тузалиб, жами соғайганлар сони 120 320 нафарга (касалликка чалингани расман қайд этилганларнинг 95 фоизи) етди.
«Шунингдек, 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 845 нафарни ташкил қилди», — дейилади ССВ хабарида. 26 июль якунларига кўра, мамлакат касалхоналарида даволанаётган беморлар сони 4619 нафарни ташкил этмоқда — бу 25 июлдаги даволанаётган беморлар сонидан 88 нафарга кам. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”