12:14 / 31.07.2021
3 623

Ўзбекистонда пандемия бошидан бери янги антирекорд — бир суткада 924 кишида коронавирус аниқланди

Ўзбекистонда пандемия бошидан бери янги антирекорд — бир суткада 924 кишида коронавирус аниқланди

Ўзбекистонда 30 июль куни 924 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилди — бу мамлакатда пандемия бошланганидан буён кунлик касалланиш бўйича энг юқори кўрсаткичдир. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборотига кўра, мамлакатда пандемия бошидан бери коронавирусга чалингани расман тасдиқланган шахслар сони 129 327 нафарга етган.

Янги касалланиш ҳолатларининг
  • 95 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 35 нафари Андижон вилоятида,
  • 17 нафари Бухоро вилоятида,
  • 99 нафари Жиззах вилоятида,
  • 29 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 20 нафари Навоий вилоятида,
  • 35 нафари Наманган вилоятида,
  • 94 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 28 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 102 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 89 нафари Фарғона вилоятида,
  • 47 нафари Хоразм вилоятида,
  • 98 нафари Тошкент вилоятида,
  • 136 нафари Тошкент шаҳрида
коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шунингдек, 30 июлда кун давомида Қорақалпоғистонда 50 нафар, Бухорода 14 нафар, Жиззахда 95 нафар, Қашқадарёда 25 нафар, Навоийда 39 нафар, Наманганда 32 нафар, Самарқандда 100 нафар, Сирдарёда 37 нафар, Сурхондарёда 104 нафар, Фарғонада 75 нафар, Хоразмда 42 нафар, Тошкент вилоятида 74 нафар, Тошкент шаҳрида 109 нафар бемор — мамлакат бўйича жами 796 нафар бемор тузалиб, жами соғайганлар сони 123 164 нафарга (касалликка чалингани расман қайд этилганларнинг 95 фоизи) етди.

Шунингдек, 8 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 874 нафарни ташкил қилмоқда.
Бундан ташқари, кеча кун давомида 559 кишида пневмония тасдиқланган бўлиб, жами беморлар сони 10357 нафарга етган. 30 июль куни уларнинг 296 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 3571 нафарни ташкил қилмоқда. Тўрт нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 70 нафарга етди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)
Мавзуга оид янгиликлар


Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда пандемия бошидан бери янги антирекорд — бир суткада 924 кишида коронавирус аниқланди
[/banner_pushhouse