
Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда Ўзбекистонда 899 кишида коронавирус аниқлангани, 516 киши пневмонияга чалингани, жами 10 бемор вафот этгани ҳақида хабар берди.
«2021 йил 2 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 131978 (+899) нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 94 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 42 нафари Андижон вилоятида,
- 24 нафари Бухоро вилоятида,
- 97 нафари Жиззах вилоятида,
- 26 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 17 нафари Навоий вилоятида,
- 32 нафари Наманган вилоятида,
- 93 нафари Самарқанд вилоятида,
- 25 нафари Сирдарё вилоятида,
- 98 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 86 нафари Фарғона вилоятида,
- 45 нафари Хоразм вилоятида,
- 99 нафари Тошкент вилоятида,
- 121 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
- Қорақалпоғистон Республикасида 87 нафар,
- Бухоро вилоятида 37 нафар,
- Жиззах вилоятида 132 нафар,
- Қашқадарё вилоятида 16 нафар,
- Наманган вилоятида 21 нафар,
- Самарқанд вилоятида 80 нафар,
- Сирдарё вилоятида 31 нафар,
- Сурхондарё вилоятида 100 нафар,
- Фарғона вилоятида 93 нафар,
- Хоразм вилоятида 60 нафар,
- Тошкент вилоятида 78 нафар,
- Тошкент шаҳрида 109 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 125572 (+844) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 2 август куни 516 кишида пневмония аниқланиб, жами ҳолатлар сони 11883тага етди. Сўнгги бир кунда уларнинг 324 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 4577 нафарни ташкил қилмоқда.
Шунингдек, 3 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 79 нафарни ташкил этмоқда.

«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар