13:53 / 06.08.2021
3 903

Дам олиш кунлари ўта иссиқ ҳарорат қайтадими?


Гидрометеорология хизмати дам олиш кунларида кутиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Бугун Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва нисбатан иссиқ об-ҳаво бўлиши давом этади, фақат энг чекка шарқий ҳудудларда конвектив булутлилик ривожланиши эҳтимоли ҳали ҳам сақланиб туради, бунинг натижасида Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ва республиканинг тоғли ҳудудларида баъзи жойларда момақалдироқ билан қисқа муддатли маҳаллий ёмғир ёғади.

Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Ҳаво кундуз кунлари 35-39° гача исийди, бу ушбу кун ҳароратининг меъёрий қийматларидан 3-4° га юқори бўлади.

Дам олиш кунларида текислик ҳудудлари бўйича қуруқ иссиқ сақланиб туради, фақат республиканинг тоғли ҳудудларида маҳаллий ёмғирлар кузатилади. Ҳаво ҳарорати кечалари 20-25°, кундуз кунлари 35-40°, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 42° гача атрофида бўлиши сақланиб туради.

Кутилаётган маҳаллий ёмғирлар ҳисобига 6-8 август кунларида республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Дам олиш кунлари ўта иссиқ ҳарорат қайтадими?