13:53 / 09.08.2021
2 527

Ўзбекистонга ҳафта охирларига бориб нисбатан салқин ҳаво кириб келади


«Ўзгидромет»нинг хабар беришича, 9 август куни ва ҳафтанинг катта қисмида республика ҳудудлари бўйича, асосан, кам булутли об-ҳаво бўлади.

Ҳаво ҳарорати кечалари 18-23 даража, кундуз кунлари 33-38 даража бўлади. Бу ушбу давр меъёридан бироз юқоридир.
12—13 август кунлари Қозоғистон ҳудуди орқали Урал ҳудудларидан Ўзбекистон ҳудудига нисбатан салқин ҳаво кириб келади.

Осмонда булутлар пайдо бўлади, лекин ёмғир ёғиш эҳтимоли кам. Республика бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 метр/секундгача кучаяди.

Кечалари ҳаво ҳарорати ўзгармайди, кундуз кунлари 30-35 даражагача пасаяди ва иқлимий меъёрга яқинлашади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонга ҳафта охирларига бориб нисбатан салқин ҳаво кириб келади