date
views 7 922

Ўзбекистонда хусусий тадбиркорларга уяли операторлар SIM-карталарини сотиш тақиқланди

Фото: xakep.ru

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига ўзгартириш киритилди (pdf), деб ёзади "Daryo" нашри.
Киритилган ўзгартиришларга кўра, хусусий тадбиркорлар операторлар ва телекоммуникациялар провайдерларига воситачилик хизматларини кўрсатишда салоҳиятли абонентларни излаш, абонентлар ёки хизмат кўрсатувчилар билан абонентлик шартномаларини тузиш билан шуғуллана олмайди.

Бироқ улар абонентлар ёки хизмат кўрсатувчиларга маълумот-ахборот хизмати кўрсатиш, хизмат кўрсатувчиларнинг хизмати учун тўловларни қабул қилиш ҳуқуқини сақлаб қолди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда хусусий тадбиркорларга уяли операторлар SIM-карталарини сотиш тақиқланди