Бугун Ўзбекистон ҳудудига иссиқ ҳаво кириб келиши қайтадан бошланади

18 августда кундуз куни Ўзбекистон ҳудудига Эрон ҳудудларидан нисбатан иссиқ ҳаво кириб келиши қайтадан бошланади. Бу ҳақда “Ўзгидромет” хабар қилди.
Республика бўйича кам булутли об-ҳаво сақланиб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шимол ва чўл ҳудудларининг баъзи жойларида шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 33-38 даража иссиққача кўтарилади.
Пойтахтда об-ҳаво қуёшли бўлади. Ҳаво 33-35 даража иссиққача кўтарилади.
Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 22-27 даража иссиқ бўлади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг