Ўзбекистонда президент сайлови кампанияси вақтида ташвиқот олиб бориш ҳуқуқини таъминлаш мақсадида, сиёсий партияларга оммавий тадбирлар ўтказишга рухсат берилди. Бу ҳақда Республика Махсус комиссияси томонидан қарор қабул қилинди, деб маълум қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
“Бунда сиёсий партияларга сайловчилар билан учрашувлар ўтказишда иштирокчилар ўртасида ижтимоий масофани сақлаш, тиббий ниқобда бўлиш, антисептик воситалардан фойдаланишга риоя этиш каби санитария-гигиена ва карантин талабларига риоя этишга ҳамда учрашувларга таклиф этилаётган фуқароларнинг коронавирус инфекциясига қарши эмланганлигига эътибор қаратиш тавсия этилди”, – дейилади хабарда.
Қайд этилишича, Сайлов кодексига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси президентлигига номзодларга ва сиёсий партияларга сайловчилар билан учрашувлар ўтказиш орқали ташвиқот олиб бориш ҳуқуқи таъминланади. Сайловчилар билан учрашувлар номзодлар ва сиёсий партиялар томонидан мустақил равишда ўтказилади.
Ўзбекистонда сайловолди кампаниясига 23 июл куни старт берилди. Президент сайлови 24 октябр куни бўлиб ўтади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди