13:25 / 23.08.2021
1 150

Шавкат Мирзиёев КХШТ давлат раҳбарлари саммитида қатнашади

Шавкат Мирзиёев КХШТ давлат раҳбарлари саммитида қатнашади
Фото: Президент матбуот хизмати.
Президент матбуот котиби Шерзод Асадов навбатдаги брифингини ўтказди. Унда маълум қилинишича, бу ҳафтада ҳам қатор тадбирлар режалаштирилган.

Афғонистонда вужудга келаётган вазиятни ҳисобга олиб, хавфсизликка таҳдид солиши мумкин бўлган хатарлар бўйича яқин хориждаги ҳамкор мамлакатлар ва минтақадаги қўшнилар томонидан бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар билан чуқур танишиш мақсадида президент Шавкат Мирзиёев бугун Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти давлат раҳбарларининг видеоанжуман шаклида ўтадиган саммитида таклиф этилган меҳмон сифатида иштирок этади.

Шунингдек, Тошкент шаҳрида амалга ошириладиган лойиҳалар тақдимоти, экологик ҳолатни яхшилаш ва яшил ҳудудларни кенгайтириш бўйича йиғилиш, спорт таълимини такомиллаштириш, олимпия захирасини яратиш юзасидан видеоселектор ўтказилиши мўлжалланган.

Янги хорижий элчилардан ишонч ёрлиқларини қабул қилиш маросими ҳам режага киритилган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Ўзбекистон » Шавкат Мирзиёев КХШТ давлат раҳбарлари саммитида қатнашади
[/banner_pushhouse