date
views 2 980

Тинчликсевар давлатлар рейтинги: Ўзбекистон анча пастда

Тинчликсевар давлатлар рейтинги: Ўзбекистон анча пастда
Бутунжаҳон тинчлик рейтингида Ўзбекистон 163 та давлатдан 90-ўринда қайд этилди. 2020 йилдаги кўрсаткич анча яхшилангани алоҳида таъкидланган.

Оч сариқ рангдагиларда 2020 йилдагига нисбатан яхшиланиш бор
Мазкур индексни тузишда нафақат уруш бўлмайдиган, балки зўравонлик, аҳолининг қўрқув даражаси, хавфсизлиги, низоларнинг камлиги эътиборга олинади.

Кучли бешликдан Исландия, Янги Зеландия, Дания, Потугалия ва Словения ўрин олган. МДҲ давлатлари орасида энг тинч давлат Молдавия бўлган.

Рейтингда Қозоғистон 67, Қирғизистон 76, Тожикистон 97, Туркманистон 100, Россия эса 154-ўринни олган. Охирги 163-ўринда Афғонистон қайд этилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тинчликсевар давлатлар рейтинги: Ўзбекистон анча пастда