17:30 / 03.09.2021
2 922

«Ўзгидромет» 4 сентябрда кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

«Ўзгидромет» 4 сентябрда кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди
Республика Гидрометеорология маркази 4 сентябрь, шанба куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини тақдим этди.
Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақати билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 19-21 даража, кундузи 36-38 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шимоли-шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-22 даража, кундузи 27-32 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шимоли-шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-22 даража, кундузи 35-40 даража бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-22 даража, кундузи 34-39 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 19-24 даража, кундузи 36-41 даража бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 32-37 даража бўлади.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17 даража, кундузи 25-30 даража бўлади.

Эслатиб отамиз, «Ўзгидромет» сентябрь ойининг биринчи беш кунлигида, Ўзбекистон ҳудудига Эрон ҳудудларидан яна иссиқ ва қуруқ ҳаво кириб келиши бошланишини, ҳафтанинг охирига келиб кундуз кунлари ҳарорат 36-39 даражагача кўтарилишини маълум қилганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » «Ўзгидромет» 4 сентябрда кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди