Сентябр ойининг биринчи ҳафтаси давомда сақланиб турган, ҳаво ҳарорати меъёрдан 2-5° га юқори бўлган узоқ давр кузатилган жуда иссиқ об-ҳаводан сўнг, Ўзбекистонга биринчи кузги совуқ кириб келди.
8 сентябрда республиканинг шимолига антициклон кириб келиши бошланди, у Волга бўйи ҳудудларидан салқин ҳаво олиб келди. 9 сентябрда салқин ҳаво массаси Ўзбекистоннинг барча ҳудудини қамраб олди, ҳарорат кечалари 14-17° гача, шимолда 8-13° гача, кундуз кунлари 27-32° гача пасайди.
Гидрометеорология хабарига кўра, бугун кундуз куни республика ҳудудига совуқ оқим кириб келиши давом этади ва кундуз кунги ҳарорат 24-27° гача пасаяди ва ўртача кўп йиллик қийматлардан 2-4° га паст бўлади. Республиканинг катта қисмида асосан ёғингарчиликсиз об-ҳааво бўлиши кутилмоқда, фақат республиканинг тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин, баланд тоғларда баъзи жойларда ёмғир қорга айланиши эҳтимоли бор. Aйрим жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши мумкин.
Шанба ва якшанба куни совуқ антициклон таъсири ҳисобига ҳарорат кечалари 12-15° гача пасаяди, кундуз кунлари еса аста-секин исийди ва якшанба куни ҳарорат 27-30° гача кўтарилади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди