
«Ўзгидромет» 1 октябр куни Ўзбекистонда кузатилиши кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Унга кўра Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-14 даража илиқ, кундузи 20-22 даража иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8 даража, кундузи 10-15 даража илиқ; Устюртда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.
Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8 даража, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 17-22 даража, Навоий вилоятининг шимолда кечаси 3-8 даража, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.
Самарқанд вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 23-28 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 20-25 даража иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-13 даража, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар