14:39 / 04.10.2021
1 908

Ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди

Ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди
Бугун Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ҳарорат 17-22 даража илиқ бўлган қуёшли ва нисбатан илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда “Ўзгидромет” хабар берди.

Эртага аксарият вилоятларда текис ҳарорат фонида қуруқ ва кам булутли об-ҳаво сақланиб туради, фақат шимолий ҳудудларга Кавказдан яна совуқ ва кучсиз ҳаво массалари кириб келади. Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин.

6 октябр (сешанба) куни ушбу ҳаво массаси республиканинг марказий ва шарқий туманларига таъсир этади. Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Ҳаво массалари Фарғона водийсига ўтиши даврида ёмғирлар жадаллиги кучаяди, ушбу ҳудудда бироз ёмғир ёғиб ўтади.

5-6 октябрда шимолда ва чўл ҳудудларининг баъзи жойларида шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечалари 5-10 даража илиқни ташкил этади, кундуз кунлари 13-15 даража илиққача пасаяди.

Чоршанба куни ёмғир ёғади, ҳудудларнинг катта қисмида кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда ва ҳарорат яна 17-20 даража илиққача кўтарилади. Ёмғир ёғиш эҳтимоли фақат Фарғона водийсида ва фақат эрталаб сақланиб туради.

Қуруқ ва нисбатан илиқ об-ҳаво узоқ давом этмайди. 8 октябрь пайшанба куни республика ҳудудига Каспий денгизининг жанубий қирғоғидан яна нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ушбу кунларда ҳаво ҳарорати яна 13-15 даража илиққача пасаяди.

Айрим кунларда ҳароратнинг кўтарилишига қарамай, бу ҳафта ўртача ҳарорат ушбу давр меъёридан 5-7 даражага пастроқ бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди