
Гидрометеорология хизмати маркази эртага, 7 октябр куни қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-9 даража, кундузи 17-19 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5 даража, кундузи 9-14 даража илиқ бўлади.
Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8 даража, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10 даража, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10 даража, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 20-25 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол шимоли-шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10 даража, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, баланд тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Тошкент шаҳриҚорақалпоғистон РеспубликасиХоразм вилоятиБухоро вилоятиСамарқанд вилоятиҲаво ўзгариши Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг