13:43 / 06.10.2021
1 862

Ўзбекистонда 226та қонунчилик ҳужжатининг 75тасида коррупциявий омил аниқланди

Ўзбекистонда 226та қонунчилик ҳужжатининг 75тасида коррупциявий омил аниқланди
Президентнинг “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Қайд этилишича, Адлия вазирлиги томонидан тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда қурилиш, соғлиқни сақлаш, олий таълим ва давлат харидлари соҳаларини тартибга солувчи 226 та қонунчилик ҳужжатлари коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилган ва натижасига кўра ушбу ҳужжатларнинг 75 тасида 302 та коррупциявий омиллар аниқланган.

Қурилиш, соғлиқни сақлаш, олий таълим ва давлат харидлари соҳаларидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш натижасида аниқланган коррупциявий омилларни бартараф этиш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланади.

Олий Мажлис палаталари, Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши, Адлия вазирлиги ва Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни “коррупциядан холи қонунчилик” тамойили асосида ишлаб чиқиш ҳамда қуйидагиларни назарда тутувчи коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш тартибини жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланади:
  • амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни босқичма-босқич тўлиқ коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш;
  • норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказишда жамоатчилик, илмий ташкилотлар ва мустақил экспертларни кенг жалб қилиш;
  • норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда ишлаб чиқувчи томонидан коррупциявий омилларни аниқлаш бўйича намунавий шаклдаги саволнома (чеклист) тўлдирилиши ва лойиҳа қабул қилингунига қадар бўлган барча босқичларда унга илова қилиниши;
  • чеклист тўлдирилмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари адлия органлари томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилмаслиги ва ишлаб чиқувчига қайтарилиши;
  • норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларида адлия органлари томонидан аниқланган коррупциявий омиллар тегишли давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини баҳолашнинг асосий мезонларидан бири этиб белгиланиши.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда 226та қонунчилик ҳужжатининг 75тасида коррупциявий омил аниқланди