11:55 / 08.10.2021
2 456

Ўзбекистонга дам олиш кунлари совуқ ҳаво оқими кириши кутилмоқда

Ўзбекистонга дам олиш кунлари совуқ ҳаво оқими кириши кутилмоқда
Ўзбекистон ҳудудига 9—11 октябрда Каспий денгизи орқали Россия Европа қисмининг (Москва вилояти) устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади, деб хабар бермоқда «Ўзгидромет».

Қайд этилишича, ҳаво ҳарорати 10-12 даражага пасайиши мумкин.

9—11 октябрда кундуз кунлари ҳарорат 10-13 даража илиқни, 10—11 октябрда кечалари 2-5 даража илиқни ташкил этади. Шимолда 9—10 октябрда кечалари баъзи жойларда 0-3 даража совуққача бўлади.

Шу кунлари республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади. Тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади, кўринувчанлик ёмонлашади.

Дам олиш кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 метр/секундгача кучайиши кутилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонга дам олиш кунлари совуқ ҳаво оқими кириши кутилмоқда