15:00 / 21.10.2021
2 865

Президент белгиси ва байроғи жорий этилмоқда

Президент белгиси ва байроғи жорий этилмоқда
“Олий Мажлис Сенати ялпи мажлисида Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган 3 та моддадан иборат “Ўзбекистон Республикаси Президенти фаолиятининг асосий кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига қўшимча киритиш ҳақида”ги қонун муҳокама қилинди”, деб хабар бермоқда парламент юқори палатаси ахборот хизмати.

Қонун билан Президентнинг фарқловчи белгилари, яъни ўз белгиси ва штандарти (байроғи)ни жорий қилиш таклиф этилмоқда. Қонунда белги ва штандарт (байроғи) тавсифи, улардан расмий фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланиши назарда тутилган.

Давлат раҳбарининг фарқловчи белгиларини жорий қилган хорижий давлатларда давлат раҳбарининг белгиси ва штандарти янги сайланган Президентга қасамёд қабул қилгандан кейин инаугурация пайтида топширилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида ушбу масалалар тартибга солинмагани боис, қонунчиликни тегишли мазмундаги норма билан тўлдириш таклиф этилмоқда.

Қонунни ишлаб чиқишда миллий қонун ҳужжатлари, юрист-олимлар фикрлари, хорижий мамлакатлар, шу жумладан Россия Федерацияси, Украина, Озарбойжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон тажрибаси ўрганилган.

Қонуннинг қабул қилиниши Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигини илғор хорижий тажрибага мувофиқ такомиллаштириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг фарқловчи белгиларидан фойдаланиш тартибини белгилашга кўмаклашиши қайд этилди.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Президент белгиси ва байроғи жорий этилмоқда