11:18 / 18.02.2015
7 182

21 февраль куни Тошкентда умумшаҳар диктанти ўтказилиши режалаштирилмоқда

21 февраль куни Тошкентда умумшаҳар диктанти ўтказилиши режалаштирилмоқда

21 февраль – «Халқаро она тили куни» муносабати билан Тошкент шаҳар Маънавият тарғибот маркази томонидан умумшаҳар диктанти тадбири ўтказилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Мазкур таълим лойиҳаси пойтахтимизнинг кўп миллатли аҳолисига она тилидан тўғри фойдаланишга ёрдам бериш, диктант орқали тилни ўзлаштириш даражасини аниқлаш, хат ва ҳужжатларни саводли тайёрлаш маданиятини ривожлантиришга йўналтирилган. Унда барча ташкилот ва муассасалар, умумтаълим мактаблари, академик лицейлар ўқувчилари, касб-ҳунар коллежлари ва олий ўқув юртлари талабалари, миллий маданий марказлар вакиллари иштирок этиши мўлжалланган.

Диктант барча учун ихтиёрий ва ҳар қандай текширувдан ҳоли ўтказилади. Диктант ёзганларга ўзлари қилган хатоларни текшириб олишлари учун унинг матни сайтимизда жойлаштирилади.

Манба: www.daryo.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » 21 февраль куни Тошкентда умумшаҳар диктанти ўтказилиши режалаштирилмоқда