1 451
Ўзбекистонда иссиқлик тармоқларининг 60 фоизи таъмирталаб аҳволда экани маълум қилинди
АОКАда уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари Қурбон Турсунов, Тошкент шаҳар «Тошиссиққувати» ДУК бош муҳандиси Азиз Каримбеков, вазирлик ахборот хизмати раҳбари Жамолиддин Қаландаров иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида Ўзбекистондаги иссиқлик тармоқлари тўғрисида маълумот берилди.
2020—2021 йиллар куз-қиш мавсумини беталафот ўтказишда республика ҳудудига совуқ ҳавонинг кириб келиши муносабати билан 2021 йилнинг 12—14 октябрь кунидан бошлаб кўп квартирали уйлар ва ижтимоий соҳа объектлари иссиқлик энергияси билан таъминлаб келинмоқда.
Қайд этилишича, бугунги кунда республика миқёсида 38 382 та кўп қаватли уй мавжуд бўлиб, улардан 15 120 таси (39,4 фоиз) марказлашган иссиқлик таъминотига, 5588 таси (14,6 фоиз) индивидуал (икки контурли қозонлар, контрамарка, голланд печлари орқали) иссиқлик таъминотига эга. Қолган 46 фоиз, яъни 17 674 та кўп қаватли уй бошқа турдаги лойиҳасиз (кондиционер, электр иситгичлар ва қўлбола иситиш мосламаларидан) фойдаланиб келмоқда. Мазкур уйларнинг аксарияти 2 ва 3 қаватли уйлардан иборат.
Республика бўйича Бухоро (68 фоиз), Навоий (85 фоиз), Тошкент (66 фоиз) вилоятлари ва Тошкент шаҳрида (100 фоиз) марказлашган иссиқлик таъминоти тизими мавжуд.
Республикадаги 20 та фаолият юритаётган иссиқлик таъминоти корхоналари балансидаги 500 та қозонхона иш фаолиятида бўлиб, ушбу қозонхоналардаги қозонлар маънан эскирган.
Мавжуд 4500 километр иссиқлик тармоқларидан 2500 километр қисми (60 фоиз) таъмирталаб аҳволда, тармоқ йўқотишлари эса 40 фоизни ташкил этмоқда.
Ўтган мавсумдаги камчиликлар таҳлили натижалари асосида ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда «Иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп қаватли уй-жой фондини 2021—2022 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори тасдиқланди.
Қарорга кўра, 2021 йилда вазирлик тасарруфидаги иссиқлик таъминоти ташкилотларида жами 578 та марказий ва маҳаллий қозонхона ҳамда иссиқлик тармоқларида синов текширув ишлари амалга оширилиб, натижасига кўра, 94 та қозонхона, 930 та қозон ва 747 километр иссиқлик тармоқлари мукаммал ва жорий таъмирланиши белгилаб олинди.
Бундан ташқари, куз-қиш мавсумини барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича Республика комиссияси ташкил этилиб, тегишли вазирлик, идоралар ва ҳудудий ҳокимликлар томонидан киритилган маълумотлар мониторинг қилиниб келинмоқда.
Бундан аввал Тошкент шаҳрининг иссиқлик таъминоти бошқаруви 30 йилга Франциянинг Veolia компаниясига берилгани, Тошкентда иссиқлик таъминотини яхшилаш учун қарийб 1,4 миллиард евро сарфланиши ҳамда Жаҳон банки Андижон шаҳрининг иссиқлик таъминотини реконструкция қилиш учун 36 миллион доллар ажратиши ҳақида хабар берилганди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?