14:00 / 31.10.2021
1 760

Ноябрнинг илк кунларида қандай об-ҳаво кузатилади?

Ноябрнинг илк кунларида қандай об-ҳаво кузатилади?
Гидрометеорология хизмати 1–4 ноябрь кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотини тақдим этди. Унга кўра:

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 4 ноябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

Ҳарорат 1 ноябрда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 12-17° илиқ, 2-3 ноябрда кечаси 2-7° илиқ, кундузи 12-17° илиқ, 4 ноябрда кечаси ва кундузи 2-7° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 1-3 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. 4 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 4 ноябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

Ҳарорат 1 ноябрда кечаси 2-7° илиқ, кундузи 13-18° илиқ, 2-3 ноябрда кечаси 2-7° илиқ, кундузи 14-19° илиқ, 4 ноябрда кечаси 4-9° илиқ, кундузи 7-12° илиқ бўлади.

Тошкeнт, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 1-3 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. 4 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 4 ноябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

Ҳарорат 1-3 ноябрда кечаси 2-7° илиқ, кундузи 12-17° илиқ, 4 ноябрда кечаси 4-9° илиқ, кундузи 9-14° илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 1-3 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. 4 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 4 ноябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

Ҳарорат 1 ноябрда кечаси 3-8° илиқ, кундузи 13-18° илиқ, 2-3 ноябрда кечаси 3-8° илиқ, кундузи 15-20° илиқ, 4 ноябрда кечаси 5-10° илиқ, кундузи 10-15° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 1-3 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. 4 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 4 ноябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

Ҳарорат 1-3 ноябрда кечаси 2-7° илиқ, кундузи 10-15° илиқ, 4 ноябрда кечаси 4-9° илиқ, кундузи 7-12° илиқ бўлади.

Рeспубликанинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, 1-3 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. 4 ноябрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 4 ноябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

Ҳарорат кечаси 3° совуқ - 2° илиқ, кундузи 1 ва 4 ноябрда 2-7° илиқ, 2-3 ноябрда 5-10° илиқ бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ноябрнинг илк кунларида қандай об-ҳаво кузатилади?