Бугун республиканинг барча ҳудудларида қуруқ, шамолсиз ва нисбатан илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Куннинг ўртасига келиб, ҳаво 15-17 даража илиққача кўтарилади. Қулай об-ҳаво мамлакат аҳолисини ҳафта ўртасигача қувонтиради.
“Ўзгидромет” хабарига кўра, пайшанба куни Ўзбекистон бўйича об-ҳаво кескин ўзгаради. Мамлакатга Урал ҳудудларидан совуқ ва бироз нам антициклон кириб келади.
4 ноябрда республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Тоғли ҳудудларда ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади. Республика шимолида ёғингарчилик кутилмайди. Кундуз куни 4 ноябрда ҳаво ҳарорати 3-8 даража илиққача пасаяди, бу - ой боши учун бўлган меъёрий қийматлардан 12-15 даражага паст.
5 ноябрда совуқ антициклон мамлакатнинг барча ҳудудларини қамраб олади. Ёғингарчилик фақат айрим тоғли ҳудудларда сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати кечаси 3-5 даража совуққача, шимолда 7-10 даража совуққача пасаяди, кундуз куни ҳарорат 3-8 даража илиқдан ошмайди.
Антициклон фронти кириб келишида, баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Ўзбекистонда 1 декабрдан уй-жойни таъмирлаш учун кредитга аризалар қабул қилинади
Байден Украина учун Конгрессдан яширинча 24 млрд доллар сўради
Шаҳрам Ғиёсовнинг Эймантас Станионисга қарши жанги санаси маълум бўлди
Исроилнинг Иорданиядаги элчихонаси ёнида отишма юз берди
Россия армиясининг «Жануб» қўшинлар гуруҳи қўмондони лавозимидан четлатилди