date
views 1 591

Шавкат Мирзиёевнинг инаугурация маросими 6 ноябрь куни бўлиб ўтади

Шавкат Мирзиёевнинг инаугурация маросими 6 ноябрь куни бўлиб ўтади
Фото: Президент матбуот хизмати
Президентликка сайланган Шавкат Мирзиёевнинг инаугурация маросими 6 ноябрь куни бўлиб ўтиши расман маълум қилинди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг хабар беришича, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг Ўзбекистон Республикаси сайланган Президентининг лавозимига киришишига бағишланган қўшма мажлиси 6 ноябрь куни соат 11:00да Тошкент шаҳрида Олий Мажлис Сенатининг янги биноси катта мажлислар залида бўлиб ўтади.

Президент қасамёд қабул қилганидан сўнг унга президент белгиси ва штандарти топширилади.

Эслатиб ўтамиз, 29 октябрь куни Марказий сайлов комиссияси Шавкат Мирзиёевни кейинги беш йилга Ўзбекистон Президенти лавозимига сайланган деб ҳисоблаш тўғрисида қарор қабул қилганди. Сайлов кодексига кўра, Ўзбекистон президенти Марказий сайлов комиссияси томонидан Президент сайлови натижалари расмий равишда эълон қилинган кундан эътиборан кечи билан икки ой ичида Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисида қасамёд қилган пайтдан эътиборан ўз лавозимига киришади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Шавкат Мирзиёевнинг инаугурация маросими 6 ноябрь куни бўлиб ўтади