
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг декабрь ойида Жанубий Кореяга расмий ташриф билан боради. Бу ҳақда Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин маълум қилди.
“Сиз ва рафиқангиз билан жорий йил декабрь ойида Кореяда учрашишимни орзиқиб кутмоқдаман”, дейилади Мун Чже Иннинг Шавкат Мирзиёевнинг президентлик лавозимига сайлангани муносабати билан йўллаган табригида.
Аввалроқ, Ўзбекистон ва Жанубий Корея яқин орада эркин савдо тўғрисидаги битимни имзолашни режалаштираётгани маълум бўлган эди. Ҳужжат ташриф давомида имзоланиши мумкин. Бундан ташқари, Корея томони Ўзбекистондан мигрантлар учун чегараларни қисман очишни режалаштирмоқда.
Жорий йилда кореялик ҳамкорлар иштирокида амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида 400 миллион долларгача бўлган инвестициялар ўзлаштирилиши кутилмоқда. Юқори технологияли тармоқларда қиймати 3,4 миллиард доллардан ортиқ бўлган 55 та янги лойиҳа тайёрланмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар