1 934
Ўзбекистонда эмлаш бошланганидан бери қанча аҳоли қайси вакцина билан эмлангани маълум қилинди
Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш бошланганидан бери 10 миллион нафардан ортиқ аҳоли ZF-UZ-VAC2001 билан турли босқичларда эмланди, деб хабар беради ССВ матбуот хизмати.
Мамлакатда 7 ой мобайнида ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг 20 557 091 дозаси эмлаш жараёнларида фойдаланилган. Шундан:
- 10 369 913 дозаси 1-босқичда,
- 5 929 066 дозаси 2-босқичда,
- 4 258 112 3-босқичда бўлиб, жами қўлланилган вакцинанинг 78 фоизини ташкил қилмоқда.
Эмланиши кўзда тутилган аҳоли қатламлари орасида:
- 65 ёшдан ошган фуқаролар — 1 312 937 доза,
- тиббиёт ходимлари — 621 243 доза,
- мактаб ўқитувчилари — 1 136 886 доза,
- МТМ ходимлари — 438 186 доза,
- сурункали касаллиги бор фуқаролар — 1 782 408 доза ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси билан эмланган. Вакцинанинг қолган қисми бошқа аҳоли қатламларида қўлланган.
Эслатиб ўтамиз, Jurabek Laboratories томонидан ишлаб чиқарилган ўзбек-хитой вакцинасининг 1 458 820 дозадан иборат биринчи партияси 30 сентябрь куни топширилганди. 13 октябрь куни ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг иккинчи партияси ишлаб чиқарилган ва Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматига етказиб берилган эди. 21 октябрда эса Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг 2,7 миллиондан ортиқ дозаси эмлаш учун топширилган.
Шунингдек, эмлаш бошланганидан бери 274 минг нафардан ортиқ аҳоли «Спутник V» билан турли босқичларда эмланган. Россияда ишлаб чиқарилган икки компонентли «Спутник V» вакцинаси ҳам мамлакатга эмлаш жараёнлари бошланган илк ойларда келтирилган. Бугунга келиб унинг 498 406 дозасидан эмлаш жараёнларида фойдаланилган. Шундан:
- 274 821 дозаси 1-босқичда,
- 223 585 дозаси 2-босқичда бўлиб, жами қўлланилган вакцинанинг 2 фоизини ташкил қилмоқда.
Эмланиши кўзда тутилган аҳоли қатламлари орасида:
- 65 ёшдан ошган фуқаролар — 138 651 доза,
- тиббиёт ходимлари — 86 763 доза,
- мактаб ўқитувчилари — 891 доза,
- МТМ ходимлари — 188 доза,
- сурункали касаллиги бор фуқаролар — 146 494 доза «Спутник V» вакцинаси билан эмланган. Вакцинанинг қолган қисми бошқа аҳоли
қатламларида қўлланган.
Сентябрь ойида Ўзбекистоннинг Jurabek Laboratories корхонаси «Спутник V» вакцинасини серияли ишлаб чиқаришни ўзлаштирган, октябрь ойи ўрталарида препарат ички бозорга чиқарилиши айтилган ва 12 октябрда вакцинаси 1- ва 2- компонентларининг дастлабки 260 500 дозаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматига топширилганди. Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида жойлашган корхонада ишлаб чиқариш қуввати дастлабки босқичда ойига 2 миллион препаратни ташкил этади. Шунингдек, апрель ойидан бошлаб «Спутник V» Россиядан ҳам етказиб берилмоқда.
ССВ маълумотларга кўра, мамлакатда 1 ноябрга қадар AstraZeneca вакцинасининг 1 448 211 дозасидан эмлаш жараёнларида фойдаланилган. Шундан:
- 798 703 дозаси 1-босқичда,
- 649 508 дозаси 2-босқичда бўлиб, жами қўлланилган вакцинанинг 5 фоизини ташкил қилмоқда.
Эмланиши кўзда тутилган аҳоли қатлами орасида:
- 65 ёшдан ошган фуқаролар — 360 522 доза,
- тиббиёт ходимлари — 279 461 доза,
- мактаб ўқитувчилари — 23 493 доза,
- МТМ ходимлари — 7 194 доза,
- сурункали касаллиги бор фуқаролар — 35 052 доза AstraZeneca вакцинаси билан эмланган. Вакцинанинг қолган қисми бошқа аҳоли қатламларида қўлланган.
Маълумот учун, 11 сентябрь куни Германиядан 356 минг доза AstraZeneca, 13 сентябрь куни эса Польшадан 252 минг доза AstraZeneca вакцинаси келтирилган эди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистонда ҳозирга қадар Moderna вакцинасининг 2 865 418 дозасидан эмлаш жараёнларида фойдаланилган. Шундан:
- 1 493 482 дозаси 1-босқичда,
- 1 371 936 дозаси 2-босқичда бўлиб, жами қўлланилган вакциналарнинг 11 фоизини ташкил қилмоқда.
Эмланиши кўзда тутилган аҳоли қатламлари орасида:
- 65 ёшдан ошган фуқаролар — 57 358 доза,
- тиббиёт ходимлари — 24 409 доза,
- мактаб ўқитувчилари — 35 617 доза,
- МТМ ходимлари — 11 465 доза,
- сурункали касаллиги бор фуқаролар — 108 488 доза Moderna вакцинаси билан эмланган. Вакцинанинг қолган қисми бошқа аҳоли қатламларида қўлланган.
Бундан ташқари, АҚШда ишлаб чиқарилган Pfizer вакцинасининг 1 015 920 дозаси эмлаш жараёнларида қўлланилган. Шундан:
- 672 103 дозаси 1-босқичда,
- 343 817 дозаси 2-босқичда бўлиб, жами қўлланилган вакцинанинг 4 фоизини ташкил қилмоқда.
- 65 ёшдан ошган фуқаролар — 15 372 доза,
- Тиббиёт ходимлари — 2 371 доза,
- Мактаб ўқитувчилари — 2 544 доза,
- МТМ ходимлари — 1 030 доза,
- Сурункали касаллиги бор фуқаролар — 17 146 доза Pfizer вакцинаси билан эмланган. Вакцинанинг қолган қисми бошқа аҳоли қатламларида қўлланган.
Шунингдек, 12-18 ёшли болалар, 1 ноябрь ҳолатига кўра, 190 561 доза Pfizer вакцинаси билан эмланган.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг 28 сентябридан Ўзбекистон бош давлат санитария врачи ва миллий техник иммунологик эксперт комиссиясининг қарорига асосан, мамлакатда ота-оналар ва васийларининг розилиги асосида, ихтиёрий равишда 12 ёшдан катта болаларни Pfizer вакцинаси билан эмлаш йўлга қўйилган.
Маълумот учун, мамлакатда аҳолини коронавирусга қарши эмлаш тадбирлари 1 апрелдан бошланди. Эмлаш ихтиёрий ва бепул, вакцина олишдан бош тортганларга ҳеч қандай чора кўрилмайди. Июнь охиридан бошлаб эса Тошкентда 18 ёшдан ошганлар коронавирусга қарши оммавий эмлаш бошланганди.
Шу билан бирга, Ўзбекистонга Хитойнинг коронавирусга қарши Sinovac вакцинаси келтирилиши мумкинлиги ҳақида 2021 йилнинг май ойида Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Нурмат Отабеков маълум қилганди. «Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, COVAX дастури доирасида Хитойнинг ‘Синофарм’ фирмасида ишлаб чиқарилган вакцина — Sinovac вакцинаси Ўзбекистонга олиб келиниши эҳтимоли бор», — деган эди у АОКАда ўтказилган брифингда. 13 октябрь куни эса Туркия ҳукумати томонидан Ўзбекистонга беғараз ёрдам сифатида COVID-19 га қарши Хитойда ишлаб чиқарилган 200 минг доза Sinovac вакцинаси олиб келинган эди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»