2 072
«Ўзбекистон почтаси»нинг Тошкентнинг янги метро йўлларига бағишланган маркасида Москвадаги монорельс тасвирланган бўлиб чиқди
«Ўзбекистон почтаси» АЖ мамлакат мустақиллигининг 30 йиллигини нишонлаш тадбири доирасида махсус почта маркалар туркумини тайёрлаб, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан 20 октябрдан почта муомаласига киритди.
Ушбу почта маркаларида мустақиллик даврида қурилган замонавий архитектура бино ва иншоотлари, тарихий обидалар, қишлоқ хўжалиги саноати ва машинасозлик ривожи, транспорт, урф-одатлар, туризм, спорт, ҳамда иқтисод, соғлиқни сақлаш, таълим секторлари тасвирланган.
Telegram’даги «Ко дну» каналининг ёзишича, почта блоклардан бирида Сергели метро линиясининг қурилишида эришилган ютуқлар тасвирланган. Аммо метрополитеннинг ажойиб линияси тасвирланган марказий суратда Сергели эмас, Москвадаги монорельсни кўриш мумкин.
«Ўзбекистон почтаси ва маркалар серияси, айниқса, бу каби воқеага бағишлангани — лимондан электр энергия олаётган 6-синф ўқувчилари эмас, бу мамлакат обрўси. Бунинг учун шунчаки кўзни очиб, бу метро эмаслигини тушуниш кифоя. Ҳатто Тошкент ҳам эмас бу», — дейилади изоҳда.
«Кейинги юбилейга Илон Маскнинг ракетаси тасвирланган маркаларни мамлакатнинг космос соҳасида эришга ютуқлари имзоси билан чиқаришни таклиф қиламиз. Учинчи суратда ҳам тушунмовчилик бор. Почта сайтида бу ‘Сергели туманидаги янги ер устки метро линияси номинали – 5600 сўм’, дея ёзилган», — қайд этади канал муаллифи.
Туркум 51 почта маркасидан иборат бўлиб, 17 та почта блоки (3 та марка ва 1 та купон) кўринишида тайёрланган. Ҳар битта почта блокининг адади 3000 нусхадан. Купонда Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги эмблемаси жойлашган.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг декабрида Шавкат Мирзиёевнинг почта алоқаси хизматларини кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги қарори эълон қилингани, Ўзбекистонга келган халқаро жўнатмаларни почта орқали манзилига етказиш тизимини жорий этиш режалаштирилаётгани тўғрисида хабар берилганди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»