
Магистратура имтиҳонларида иштирок этиб, мутахассислик фанидан белгиланган максимал баллнинг 40 фоизи (40 балл) ва ундан юқори балл тўплаган абитуриентларни тегишли олий таълим муассасаси томонидан белгиланган тўлов-контракт асосида баллар кетма-кетлигига қатъий амал қилган ҳолда қўшимча қабул қилишга рухсат берилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги хабар берди.
Магистратурага кириш имтиҳонларида иштирок этиб, юқоридаги талабни бажарган талабгорлар тегишли олий таълим муассасаси қабул комиссиясига 2021 йил 9 ноябрдан мурожаат қилишлари мумкин.
Тўлов шартнома миқдорининг камида 50 фоизини бажаришнинг охирги муддати 2021 йил 20 ноябрь.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 22 июндаги ПҚ–5157-сон қарори ()га кўра, магистратура мутахассисликларига қўшимча қабул тўлов-контракт миқдори бир талабанинг ўқиши учун сарфланадиган харажат миқдоридан келиб чиққан ҳолда олий таълим муассасаси томонидан белгиланади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар